Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Илтимос билан

11:04 / 21.06.2013 | habhadi11 | 2490

Ҳазрат! Бир илтимос билан сизни безовта қиляпман. Катта чат яни(хат. cом) да қиз йигитла гаплашади, оддий суҳбатхона, лекин жуда коп кузатишлар натижасида айтмоқчиман, Шатга йенги кирган қизлардан йигитлар расм сорашади Аллоҳга қасам зарар бермайман деб, лекин расмни олгач алоҳида сухбат яний (скйпе, агент)га чақришади қиз йўқ деса уни "шантаж қилиб расмингни клип қилиб чқазаман ёутубдан" деб қорқитишади, қиз камера ёқади, кейин яна қасамхорлик қилсаҳам қизни расмга оволишади, охири шантаж қилиб олган расмларини корсатиб қизларни йечнтришгача боршвотти! Йигитлар қизларни омонат суратларини ўзаро тарқатиб ўйин қилишвотти. Ақли йўқ қизлар қўрқанларидан ушалар нима деса шуни қилиб қулдек бўлип юришибди. Бир икки ёш қизлар иснодга чидолмай коп дозали дориларни ичишгача боришвотти . Йана клип ясаб айтишадики" мана Аллоҳ сани шунақа қлишими ҳоҳлаган екан қилдим деме қайсидир гуноҳинг учун бу жазо"деб етишадиу Бу ахир фожеа ку. Ҳурматли шейҳ жаноблари илтимос алоҳида ушандей йигитлар учун (қизлар жабрланган маънода, ёки улар "ана айб ўзларингдекан"дейишмасин)танбех ва насихат сифатида ёутубе да овозли тасмада гаприб қўйсангиз . Хозирда қизлар шундоғам турмушга чиқолмияпти, бу расм тасмалардан кейин уларга кимҳам уйланарди! Олдимда ёш болсада қизларим бор , Аллоҳ асрасин бирнима бўлса ота она чидолмайди. Ҳазрат илтимос бир ҳаракат қилиб фожеаларни олдини олинг. Ҳурмат ила ум_Ҳабиба!


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бундай гапларни биз доим айтиб келмоқдамиз. Турли услублар билан ёшларга етказмоқдамиз. “Ижтимўий одоблар” китобида ҳам чиқардик. Мазкур услублар билан суҳбат қилишнинг ўзи катта гуноҳлигини айтдик. Яна бир бор айтамиз. Барча Аллоҳ таолодан қўрқсин! Бундай ишларни қилмасин!

Топ рейтинг www.uz Openstat