Ассалому алайкум Ҳурматли устозлар, 2-3 йилдан бери тез асабийлашадиган ва тез тушкунликка тушадиган, фақат ёмон нарсаларни ўйлайдиган бўп қолганман. Уйдагилар сени ўқитиб юбориш керак дейишмоқда. Шариат бўйича бу иш жоизми?
Ва алайкум ассалом! Қуръони карим инсонни ҳам маънавий дардларига ҳамда моддий муаммоларига шифолиги аниқ. Шундай экан, сиз шариатимиз кўрсатмаси асосида дам соладиган тақводор кишига дам солдирсангиз зарар қилмайди. Устозимиз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг қаламларига мансуб "Руҳий тарбия" китобини олиб ўқисангиз жуда кўплаб фойда оласиз. Валлоҳу аълам!