Ассалому алайкум! Бир оилада ҳайдовчи бўлиб ишлайман. Табиийки пул аралашкан ишлар бўлади. Уларни ҳаққи менга ўтиб кеткан пайтлар бўлган. Ҳозир виждоним қийналиб қандай қайтаришни ўйлаб қолдим. Ўша оила аъзоларига ҳар биттасига Қуръон китобини берсам бЎладими? Қарзимдан қутиламанми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Қарзингиздан қутилмайсиз. Розилигини олинг. Валлоҳу аълам!