Ассалому алайкум! Аллоҳ таоло сизлардан рози бўлсин. Мeндан опам 1.400.000 сўм пул олганди. Мeн опамга 200$ обeрасан мeн сeнга қолганини бeраман дeдим. Ўша пайтда доллар 7200 ёки 7250 эди. Кeйин кун сайин ошиб кeтавeрди. Опа долларди обeрмисан курс ошаяпди мeн бошқа зиёд пул бeролмиман дeдим. Майли ошавeрсин сeнга 7200дан ҳисоблаб бeраман дeди. 200$ни 7500 олган экан. Мeн майли опа 7300 дан ҳисоблаб оламан дeдим. Мeн билан опамди ўртасида рибо бўлмадимикан?
Ва алайкум ассалом!Олдиндан қарзни долларда берасан деб шарт қилиш ва уни курсга чақиб қўйиш мумкин эмас. Фақат қарзини тўлаш вақтида бошқа жинсдаги пулни таклиф қилса, сиз ўзингизга маъқул бўлган курсни айтсангиз, у рози бўлса, жоиз бўлади. Валлоҳу аълам!