Ассалому алайкум, Шайх ҳазратлари! Мени анчадан бери бир воқеа ажаблантириб келмоқда. Бир қиз руҳлар билан даволашда ном чиқарган.
10–15 йилдан бери одамларни даволаб келмоқда, лекин одамлар шифо топяпти. Фарзанд кўрмаганлар кўряпти. Мен ҳам бориб кўрдим, лекин қўрқдим, нега, қанақа, тушунмадим. Бориб, 2 соат ўтирар экансиз ва руҳлар, азизлар, авлиёларнинг руҳлари келиб, сизни даволашар экан. 20–25 кун сеанс бўлар экан. Бу фолбинликми ё бор нарсами, агар фолбинлик бўлса, қанақа қилиб фарзанд кўрмаганлар кўряпти, юрмаганлар юряпти, ҳар қанақа касал бўлишса, шифо топишяпти? Ахир фарзандни Аллоҳ беради-ку, дарднинг ҳам шифосини Ўзи беради-ку. Мен шунга тушунмадим, бу адашишми ёки Аллоҳнинг инсонларга берган ёрдамими?!! Илтимос, Шайх ҳазратлари, шунақанги одамларга бориш гуноҳми ёки бўлаверадими, айтсангиз. Олдиндан раҳмат.
- Ва алайкум ассалом! Уларга бориш ва гапларига ишониш керак эмас. Мазкур кишилар ҳеч қандай асосга эга бўлмаган ишларни қилишади. Бундай ишларни қилиш, уларга даво истаб бориш гуноҳ бўлади.
Валлоҳу аълам.
Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосаси рақами: 2022 йил 03-07/1077