Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

БОШКА ИСЛОМ УЛАМОЛАРИНИНГ ФАТВОЛАРИ ЮЗАСИДАН

00:00 / 06.02.2010 | eski savollar | 4398
Ассалому алайкум ва рахматуллохи ва барокатуху!Мухтарам Шайх хазратлари! Сизга мухим саволларимни хавола этишга изн бергайсиз. Саволларим асосан Суриялик олимларнинг фатволарига тегишли. Хозирда интернет тармоги ривожланиб, маълумот излаш осон булиб колди. Оддий мисол, бирор шаръий хукмни интернет тармогидаги сайтларга «излаш»га берсангиз хохлаган тилда чикариб беради. Беихтиёр ёки кизикиб булса хам мавзуга дахлдор булса очиб укилади. Бу фатво ва маълумотларнинг купи бизнинг мазхабимиз ва таълимотларимизга мос булса, бошка айримларини укиган одамда ихтилофли саволлар пайдо килиши турган гап. Шу максадда сиз устоздан мазкур масалалар хукмини сураб турамиз? Бу фатволарга шунчаки, тугридан-тугри амал килиб кетавермаслик керак деб уйлайман. Шунинг учун сиз мухтарам устоздан бу каби саволларга жавоблар сурашимиздан максадимиз хам ихтилофларга бархам бериш ва динимиз таълимотларини урганишдан иборат.Куйида айрим фатволарни хукмингизга хавола киламан: МАНБА: www.ҳикматнури.ъом ВЕБ САХИФАСИБИСМИЛЛАХИР РОХМАНИР РОХИЙМ! 1-САВОЛ:Савол: Қироатдан сўнг «Содақоллоҳул Азийм» дейишнинг ҳукми нима? Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси жавоб беради (Фатво № 3303):Қуръон тиловатидан сўнгра «Содақоллоҳул Азийм» (Буюк Аллоҳ рост айтди!) дейиш, бидъатдир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам, Тўғри Йўлдаги халифалар, бошқа саҳобалар (разияллоҳу анҳум) ва салаф имомлари (раҳимаҳумуллоҳ)лар Қуръонни кўп тиловат қилишлари, Унга катта эътибор берганлари, Унинг улуғлигини жуда яхши билишларига қарамай, тиловат қилиб бўлгач: «Содақоллоҳул Азийм»– демаганлар. Шунинг учун ҳам тиловатдан кейин «Содақоллоҳул Азийм» дейиш ва уни ҳар қироатдан кейин такрорлайвериш, янги пайдо бўлган бидъатдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса шундай деганлар:«Бизнинг бу ишимизда ундан бўлмаган нарсани пайдо қилган одамнинг бу иши, (ўзига) қайтарилгандир» (Имом Бухорий 2550; Имом Муслим 1718, Абу Довуд 4606; Ибн Можа 14; Имом Аҳмад 6/270);«Бизнинг ишимиз бўлмаган ишни қилган одамнинг бу иши, (ўзига) қайтарилгандир» (Имом Бухорий 2550; Имом Муслим 1718; Абу Довуд 4606; Ибн Можа 14; Имом Аҳмад 6/256).Тавфиқ Аллоҳдандир. Аллоҳ пайғамбаримизга, Унинг оиласи ва саҳобаларига салавоту саломлар йўлласин.Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси:Раис: Абдулазиз ибн Абдуллоҳ ибн БозРаис ноиби: Абдурраззоқ АфифийАъзолар: Абдуллоҳ ибн Қаъуд ва Абдуллоҳ ибн ҒудайёнҚИЗНИ ҚАНДАЙ КЎРИЛАДИ?Тингловчи жувон: Биздаги одат бўйича унаштиришдан илгари йигит келиб, қизни кўради ва агар ёқса қизнинг васийлари билан келишади. Ёқмаса, ташлаб кетаверади. Менинг саволим шундан иборат: Айтингчи, йигит қизнинг қаерларини кўриши керак? Йигит қизни никоҳ ўқитишдан илгари бир неча марта кўрмоқчи бўлса, бунга шариатнинг ҳукми нима? Аллоҳ ажру савоблар берсин, бизга тушунтириб берсангиз. Аллома Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймийн жавоб беради:Уйланмоқчи бўлган йигитнинг унаштирилмоқчи бўлган қизни кўриши, суннатдир. Чунки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бунга буюрганлар. Бундай қилишнинг эр ва хотиннинг ҳаётларида бахтиёр бўлишларига катта таъсири бор. Йигит қизнинг юзи, боши, икки қўли, оёқлари ва бўйнини кўриши мумкин. Чунки, бу узвлар одатда совчи қўйишга сабаб бўлган аъзолар ҳисобланади. Қизнинг ҳам, ўртада тўсиқ бўлмаса, йигитнинг юзи, боши, қўллари, оёқлари ва бўйнини кўриши мумкин. Чунки ҳар икки томон ҳам бир-бирини кўришга муҳтождир. Бироқ, бунинг бир шарти бор: учрашув иккиси ёлғиз қоладиган ва шаҳват билан қараладиган даражада бўлмаслиги керак. Улар (таъбир жоиз бўлса) бир-бирларига худди дўконга кириб газмолга боққандек оддий боқишлари лозим. Агар биринчи мартада яхши кўра олмай қайта кўрмоқчи бўлса, бунга ҳам рухсат берилади. Манбаъ: «Йўлдаги ёғду» радио дастури фатволари. Мазкур уламолар томонидан берилган фатволар буйича бизнинг ханафий жумхур уламоларининг фатволари кандай? 2-САВОЛ: Юкорида номи келтирилган "Илмий Тадқиқотлар ва Фатво Бериш Доимий Қўмитаси" ва бу кумита томонидан чикариладиган фатволар тугрисида батафсил маълумотлар бериб утсангиз. Юртимиз мусулмонлари орасида мазкур кумита ва номлари зикр килинган уламолар томонидан берилаётган фатво матнларини укиш асносида купгина ихтилофлар келиб чикмокда. Бизларга нима маслахат берасиз. Мазкур веб сахифалардан ва номлари келтирилган уламоларнинг фатволаридан умуман фойдаланмаслик керакми ёки булмасам бу фатволарнинг биз амал киладиганлари хам борми? ЭЪТИБОР ВА ЖАВОБЛАРИНГИЗ УЧУН ТАШАККУР!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бизда тарқалган ва амал қилинаётган фиқҳий мазҳаб ҳанафий мазҳаби экани эътиборидан барчамиз ушбу мазҳабни ўрганганимиз ва унга амал қилганимиз афзал ва лозимдир. Бошқача йўл тутиш оқибатида кўрган ва кўраётган мусийбатларимиз ҳаммамиз учун ўрнак бўлиши керак.Минг афсуслар бўлсинким, бошқа мазҳаб ёки бемазҳаблик таълимини олган бизнинг тилимизда гапириб ёзадиган одамлар халқимиз ичида ноўрин ихтилофлар чиқаришни ўзларига касб қилиб олмоқдалар. Улар ўз ҳомийлари маслаҳати билан турли воситаларни, жумладан интернетни ишга солиб, ўзлари ўқиган нарсаларни ўша нарсалардан бехабар кишилар орасида тарқатиб турли нохушликлар келиб чиқишига сабаб бўлмоқдалар. Уларнинг ишини аксини қилиш ҳам мумкин бўлади. Яъни, ҳанафий мазҳабидаги кишилар ўз мазҳаби бўйича оят ва ҳадисларни келтириб, сизларники нотўғри дейишлари мумкин. Лекин бундан кимга фойдаю, кимга зарар. Аввалда Ислом уммати тўрт фиқҳий мазҳабни баробар кўришга иттифоққа келишган. Энди эса, худди шу иттифоқлик йўлини ихтилоф марказига айлантиришга ҳаракат қилишмоқда, ўша сиз фойдаланган сайтдагилар ва уларнинг ҳамфикрлари. Улар бунинг ўрнига намоз ўқимай юрганларга намоз ўргатишса, диндан бехабарларга дин ҳақида маълумот беришса савоб бўларди. Аммо мусулмон ичида ихтилоф чиқариш гуноҳлигини ҳам билиб қўйишлари лозим.Сизлардан қиладиган илтимосимиз, ўшанга ўхшаш мўмин – мусулмонлар орасида ихтилоф чиқарадиган манбалардан фойдаланманглар. Улардан четта бўлинглар.

Топ рейтинг www.uz Openstat