Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

iT га ҳос илм билан шуғулланганда савоб

18:14 / 16.09.2021 | Абдуллоҳ | 1361

Ассалому алайкум! Бир ҳадис ўқиб қолдим. Унга кўра Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам) марҳамат қиладилар: «Илмдан бир боб ўрганиб тонг оттиришинг юз ракат намоз ўқишингдан афзалдир». Шу ҳадисга биноан, мисол учун Уммат учун керакли инсон бўлишни, умматга фойдамиз тегишини ният қилиб математика ёки iT га ҳос илм билан шуғулланганда ҳам мана шу савобдан умид қилса бўладими? Албатта фарз ва суннатларни ўз вақтида бажарган ҳолда.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Айнан сиз келтирган сўзлар билан ҳадис борлигини билмаймиз. "Сунан ибн Можа"да қуйидагича сўзлар билан келган. 

روى ابن ماجه في سننه من حديث أَبِي ذَرٍّ قَالَ: قَالَ لِي رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: يَا أَبَا ذَرٍّ لَأَنْ تَغْدُوَ فَتَعَلَّمَ آيَةً مِنْ كِتَابِ اللَّهِ خَيْرٌ لَكَ مِنْ أَنْ تُصَلِّيَ مِائَةَ رَكْعَةٍ وَلَأَنْ تَغْدُوَ فَتَعَلَّمَ بَابًا مِنْ الْعِلْمِ عُمِلَ بِهِ أَوْ لَمْ يُعْمَلْ خَيْرٌ لَكَ مِنْ أَنْ تُصَلِّيَ أَلْفَ رَكْعَةٍ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй Абу Зар эрталаб туриб Аллоҳнинг китобидан бир оятни ўрганишинг сенга юз ракъат (нафл) намоз ўқиганингдан афзалдир. Эрталаб туриб илмдан бир боб ўрганишинг унга амал қилинса ҳам қилинмаса ҳам сен учун минг ракъат намоз ўқилгандан афзалдир” деганлар.
Имом Заҳабий ва ибн Ҳажар раҳматуллоҳи алайҳимлар “Бу ҳадисда икки иллат бор. Биттаси ўзи маълум аммо исми ва кимлиги номаълум бир одам бор, иккинчиси заиф деб ҳукм берилган одам бор. Шунинг учун бу ҳадис заиф” деганлар.
Албатта мусулмон жамиятининг эҳтиёжи тушадиган, манфаат келтирадиган ҳар бир илмни ўрганишга савоб берилади. Сиз зикр қилган фанлар эса фарзи кифоя бўлган илмлар бўлиб, албатта буни сиз фарзи кифояни бажараяпман деб ният қилсангиз ўшанинг савобини оласиз. Бу ҳадис заиф экан, унга амал қилиш керакми дейилганда, фарзи кифоя бўлган амалларни қилишга тарғиб оят ва саҳиҳ ҳадисларда етарли бўлиб, унга тарғиб қилинган. Сиз шу соҳани мустаҳкам ўрганинг. Ўрганиб юртингиз ва динингиз манфаатларига ҳисса қўшинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat