Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аллоҳ сақласин Зинодан қўрқаман

00:00 / 20.02.2010 | eski savollar | 3640
Ассалому алайкум устоз Сиздан бир илтимосим бор менга ёрдам беринг. ҳикоям шундан иборат илк мактабни битирган кезларим бир қиз билан танишдим у гузал ва узига ишонган эди, бирга анча йиллар оқибатимиз (муҳаббатимиз) узилмади . асл бошидан ҳатоим жамиятимизнинг ог'ир яраларидан бири бо'лган ва ҳозирда узининг юқори чо'ққиларига этаётган "Севишиш модаси" -беморига- айлангандим, ушбу ҳато қилмишим ҳозирда балога айланди. Вақти келиб яҳши инсонлар сафига қо'шилиб бу ё'ллардан қайтдим ёшликда қилган ҳатоларим ҳозир о'з "мевасини" бермоқда, қисқаси тақдирга биноан оилаларимиз бир-бирига мос келмай бошқа қизга уйланиб оила қурдим у қиз ҳам турмушга чиқди, ҳаммаси тугаганидан бир ҳисобда ҳурсанд эдим аммо никоҳидан бир ой о'тар-о'тмас менга тинчлик бермай қо'йди, ё'лларимда кутиб турадиган, қо'нг'ироқ қилиб тинчлик бермайдиган ҳатто ишҳонамгача келиб коришиб туришни очиқ таклиф қиладиган даражагача борди. Аллоҳ сақласин Пайга'мбаримиз Муҳаммад С.А.В.нинг "Қо'шнининг аёли билан зино қилманглар ва аллоҳга ширк келтирманлар бу кечирилмас гуноҳлардан" деган ҳадисларини бировдан эшитган кунимдан бошлаб шунга амал қиламан. Ҳозирда катта идоранинг раҳбариман мен инсонлар олдидаги ҳурматим то'килишидан қо'рқмайман, у аёл ҳозирда очиқ зино қилишни таклиф этишгача келди, қандай чора ко'ришни билмай қолдим, аёлни эрига айтсам оиласи бузилиб кетади ва қизни оиласи ҳам шарманда бо'лади, ёшликда қилган бир ҳатоим туфайли шу савдога келиб қолдим менга ё'л ко'рсатинг ҳазрат Аллоҳ Сиздан рози бо'лсин, жавобингизни зорлик ила кутаман Ассалому Алайкум...

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Қатъийят билан туринг. У билан кўришмаслик чораларини кўринг. Аллоҳдан бу балодан қутқаришини сўраб дуолар қилинг. Унга тасир кўрсатиш чораларини кўринг.

Топ рейтинг www.uz Openstat