Ассалому алайкум! Устозлар, бир неча бор эшитдим, ота ҳақида гапиришса «Қиблагоҳимиз» деб гапиришади. Бу қандай маънони билдиради? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Қиблагоҳ маъжозий маъно бўлиб, ҳамма вақт кўз олдимда, нигоҳим у зотга тикилган маъносини билдиради. Санади заиф бўлсада Оиша розияллоҳу анҳодан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг : “Каъбага назар қилиш ибодат, ота-онанинг юзига назар қилиш ибодат ва Аллоҳнинг китобига назар қилиш ибодат” деганлари ривоят қилинган. Валлоҳу аълам!