Ассалому алайкум! Аллоҳ сизлардан рози булсин. Мени 84 га кирган бобом борлар, улар 5 йилдан бери простатит касаллиги билан хасталанганлар. Жуда кўп ҳожатга чиқадилар (сийдикни ушлаб туролмайдилар). Агар кўп таҳорат қилсалар шамоллаб қоладилар деб қўрқаман. Саволим улар қандай қилиб намозни адо этсалар бўлади? Таяммум қилсалар бўладими?
Ва алайкум ассалом! Истинжо қилишда эҳтиёткор бўлиши керак. Қоғоз ёки кесак билан қуриниш ҳам кифоя қилади. Ювиш шарт эмас. Агар уч бора ювиш зарар қилса бир бора ювишга ҳаракат қилсинлар. Агар бир бора ювиш ҳам зарар қиладиган бўлса, кейин таяммум қилиши мумкин. Валлоҳу аълам!