Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Лак суртилгандан кейин таҳорат

16:06 / 16.05.2017 | Нилуфар | 4958

Ассалому алайкум! Тирноққа лак суриб, ўчириб таҳорат олиб намоз ўқиса бўладими? Бир жойда "тахорат олиб лак сурса таҳорат туради, кейинги таҳоратда тирноғни ўчириш шартамас" дейишди. Шудайми? Олдиндан жавоб учун раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Тирноқда лакдан нуқта миқдорида қолса ҳам остига сув етмагани учун таҳорат адо бўлмайди. Буни "шарт эмас" деб фатво берган кишилар Аллоҳ таолонинг динига журъат қилишибди. Улар қиёмат куни ҳар бир лак билан ўқилган намозни жавобини беришади. У кунда “менимча, билишимча, эшитишимча” каби тахминлар ўтмайди.

عَنْ عُبَيْدِ الله بْنِ أَبِي جَعْفَرَ عَنِ النَّبِيِّ صلي الله عليه وسلم قَالَ: أَجْرَؤُكُمْ عَلَى الْفُتْيَا أَجْرؤُكُمْ عَلىَ النَّارِ. رَوَاهُ الدَّارِمِيُّ

Убайдуллоҳ ибн Абу Жаъфардан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Фатвога журъатли бўлганингиз дўзахга журъатли бўлганингиздир», дедилар». Доримий ривоят қилган. Ким дўзахга тушишдан қўрқмаса, парво қилмасдан тўғри келган фатвони айтаверади. Ушбу таълимотлар мусулмонларнинг аввалги авлодлари томонидан яхши ўрганиб чиқилган, уларга амал қилинган ва улар асосида махсус қоидалар ишлаб чиқилган эди. Абдурроҳман ибн Абу Лайло бир масалани сўраб билиб олиш учун бир юз йигирмата саҳобийга мурожат қилганини, уларнинг ҳаммаси ўзидан бошқадан сўрашни тавсия қилганларини ривоят қилган. Ўзидан илмлироқ кишининг борлигини билган олим ҳам ўзи фатво бермай мазкур билмлироқ кишидан сўрашни маслаҳат бериши қоидага киритилган. Мусулмонлар ушбу қоидага қарши чиққанларга нисбатан муросасиз кураш олиб борганлар ва шунинг учун ҳам, турли ихтилофлар ҳамда бало офатлардан сақланганлар. (“Дин насиҳатдир” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat