Ассалому алайкум! Биза турмуш ўртоғим билан бола асраб олмоқчидик. Совол шундоқки фарзанд агар ота онаси камбағал бўса боқишлиги вожиб, энди асранди боланинг ҳукми ҳам шундоқми? Яъни у бола асравоган кишиларни боқишлиги вожибми ёки котта бўгандан кeйин уйдан ажралиб чиқиб кeтсаям бўладими?
Ва алайкум ассалом! Вояга етмасидан олдин инсонийлик жиҳатидан нафақасини бериб туриш керак бўлади. Вояга етганидан кейин бола инсонийлик юзасидан асраб олган боқувчиларини нафақа билан таминлаши яхши. Аммо зиммасидаги вазифага кирмайди. Валлоҳу аълам!