Ассалому алайкум! Куёв, келин бир бирининг ота-онасига фарзанддай бўлиб қоладими? Ўзи умуман божа, қайни ука, сингил ва шунга ўхшашларни ўзаро мақоми оилада қандай бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Келинга қайин ака ва қайин укалар номаҳрам. Куёвга қайни сингил ва қайн опалар номаҳрам. Ўз ҳаддиларида турсинлар. Валлоҳу аълам!