Ассалому алайкум ва рахматуллохи ва барокатуху! Мухтарам устоз, шайх хазратлари!Сизга савол ила мурожаат килишга ижозат бергайсиз:1-САВОЛ: "Бидъат"га уламоларимиз турли таърифлар берганлар. Баъзи уламолар хар кандай бидъат, янги пайдо булган нарса бидъатдир. Бидъат эса залолатдир, дейдилар. Баъзи уламолар бу масалада бошкача йул тутиб, бидъатни иккига - бидъати хасана ва кабих бидъатга булишган. Иккала томон хам уз фикрларини куллаб-кувватлаш учун далиллар келтиришган. Устоз мусулмон киши Куръон ва Суннатга эргашиб, хар кандай бидъат залолатдир, деган уламоларнинг фикрини олиб, бидъатлардан четлаб юрса буладими? Мисол учун мавлуд маросимларида катнашиш ва шунга ухшаш бидъатлардан. 2-САВОЛ: "Узи куринишидан ибодат лекин кайфияти бидъат" деган масалани эшитиб колдим. Абдуллох ибн Масъуд замонларида бир киши масжидда бир гурух мусулмонларга сизлар 100 мартадан тасбех айтинглар, бошка гурухдагиларга сизлар 100 мартадан тахлил айтинглар,-деб ургатаётгани устига келиб колиб, уларни бу ишдан кайтарган эканлар. Яъни Расулуллох (с.а.в) буюрмаган ибодатни узингизча тартибга келтирманг, деган маънода. Бу хакда маъруза килган уламо айтадики, асли Аллохни зикр килиш ибодат, лекин бу каби зикр килиш бидъат. Устоз мазкур масалани хам батафсил тушунтириб берсангиз.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Буни батафсил тушунтириб берганимга бир неча йил бўлди. “Зикр аҳлидан сўранг”нинг шу масала бор сонини топиб ўқинг.