Ассалому алайкум! Мен бир кичик газетани дизайнини тайёрлаб берар эдим, улар мен билан ўзларини бир ходими орқали гаплашишарди, эгалари хизматим учун берадиган пулларни ана берамиз мана берамиз деб чўзиб юришди, мен ўртада турган акага мехнат ҳаққими берилар деб сўрасам УКА МЕН ТУРИПМАНУ, ҚЎРҚМЕНГ ПУЛИЗ ҚОПКЕТМАЙДИ деган. Мана бугунга келиб газета ёпилиб кетган, эгалари рахбарлар эса йўқ. 1 йилдан ошди халигача пулимми беришмади. Сиздан сўрамоқчиманки бир эшитгандим бировни ишлатиб уни рози қилмаса қиёматда Аллоҳ у билан хусуматлашаркан. Менга пулимми энди ўртада турган одам берадими ёки у мажбурмасми бунга? Ваҳоланки у менга МЕН ТУРИПМАНУ, ҚЎРҚМЕНГ ПУЛИЗ ҚОПКЕТМАЙДИ деган. Қилаётган ишларингизни Аллоҳни Ўзи мукофотласин.
Ва алайкум ассалом! “Мен турибманку, қўрқманг пулиз қолиб кетмайди” дейиши кафолат ҳисобланиб, мабодо пул олган киши хиёнат қилса, ёки бера олмаса ўртадаги кафил бўлган киши ёнидан тўлайди. Кафил бўлганлиги учун ҳақ олиши жоиз эмас. Қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги линкдаги жавобларни ўқинг. Валлоҳу аълам!
http://savollar.islom.uz/savol/95820