Ассалому алайкум! Устоз мошина устахонада устоз ишга кeлмаса ва шогирд ўзи ишласа ва ишлаб топган пулидан устозига ҳам ажратса, устози у пулини олса, устозга ҳалолми? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Ҳалол деб берса ҳалол. Шогирд ҳам устанинг ўргатган хунари, асбоб-анжомлари, устахонасидан фойдаланиб пул топаётгани эсида турсин. Валлоҳу аълам!