Ассалому алайкум! Менда гепотитни «Б» тури бор, рўза тутишни хоҳлайман, лекин чанқоқлик салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Рўза тутиш давомида маълум миқдорда сув ичиб турсам бўладими? Жавоб учун олдиндан раҳмат!
Ва алайкум ассалом! Бошида қодир бўлганингизча тутиб кўринг. Саломатингизга салбий таъсир қилса тутишни кечиктирасиз. Сиз айтган ҳолатда рўза, адо бўлмайди. Валлоҳу аълам!