Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мўйи муборак

20:33 / 27.08.2021 | Madinabonu | 1109

Ассалому алайкум! Пайғамбаримиз салАллоҳу алайҳи вассалламнинг мўйлари қанчалар муборак саналади, у мўйни ҳақиқий эканлиги маълум бўлса ўртага олиб одамлар атрофига йиғилиб саловатхонлик қилишлари жоизми? 2. Яна Фарғонада шунақа зиёратгоҳ бор экан лекин мўйи муборак деб аталган бу жойларда ширку бидатлар тўла, масалан у ердан аллақачон у зот с.а.вламнинг мўйлари йўқолган экан, лекин аёллар уер тупроғию зиналарига бош уриб,пешоналарини қўйиб киришар экан муборак жойлар деб, анча йиллик тутларига бориб ният айтиб латта боғлашар экан бу ширкку тўгрими. Саволим шунақа жойларни масжидларга айлантириш тўғрироқ эмасми? Ахир халқ нималарга ишонишяпти.Ва яна бир саволим нега ўша ернинг зиёли қатлами илм ахли бунга кўз юмишяпти ниятларни бажо қилиш бир неча йиллик тутни вазифаси эмаску.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Агар ҳақиқий санад билан келган бўлса, шак-шубҳасиз муборак бўлади.

2). Тўғри ўйлабсиз. Шу таклифингизни Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг  сайтига беринг. Чунки бу каби зиёратгоҳлардаги ширкни йўқотиб ўрнига масжид қуриш масалаларни ҳал қилиш, Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг ваколатига киради. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat