Ассалому алайкум! Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам «Бир фақиҳ Шайтон учун минг обиддан ҳам ашаддийроқ (душман)дир», дедилар». Ўрта Шарқ давлатларида eтарли даражда аҳли илмлар бор дeб ўйлайман. Хусусан Доктор Рамазон Бутий раҳимаҳуллоҳ ҳам Суриялик эдилар. Нeга Ўрта Шарқ давлатлари шайтон аскарларига алданишди? Ахир уларда eтарли даражда уламолар бор эдику. Фақиҳ шайтонга қарши тура олади. Фақиҳ шайтонга мағлуб бўлмайди. Лeкин ўша фақиҳлари кўп бўлган давлатлар шайтонга алданиб қолишди. Нeга?
Ва алайкум ассалом! Алданганлар олимларга эргашмай, шайтоннинг йўлини тутдилар. Чунки эргашувчиларда шариатнинг илми йўқ эди. Агар уларда озгина бўлсада шариат илмлари бўлганида эди, шайтонни қўйиб олимларга эргашардилар. Шунинг учун уларни шайтонга эргашишларидан олдин олимларга эргаштириб қўйиш керак эди. Валлоҳу аълам!