Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, Аллоҳ умрингизни зиёда қилсин. Ман чекка бир қишлоқда яшайман. Бу ерда диний илм олишга умуман шароит йўқ, динни тушунадиган инсонлар ҳам кам. Мани диний илм олишга бўлган иштиёқим жуда баланд, лекин бу масалада кимга ва қаерга мурожаат қилишни билмаяпман. Уйимизда устозимиз Шайх Муҳаммад Содиқ раҳимаҳуллоҳнинг китоблари бор, лекин баъзида ҳаммасига ҳам тушунавермайман. Араб тилиниям ўрганмоқчиман, интрнетдан ўрганай десам бизда яхши ишламайди. Аниқроғи манга устоз керак. Нима қилай маслахат беринглар? Аллоҳ сиздан рози бўлсин. Сиздек илмли бўлишни бизга ҳам насиб этсин. Омин.
Ва алайкум ассалом! Ўзингизга яқин бўлган масжид ёки мадрасалардан бирортасига мурожаат қилинг. Валлоҳу аълам!