Ассалому алайкум! Сизлардeк бир ҳайъат ташкил этилгани учун Раҳмонимизга ҳамду санолар бўлсин. Бизни ўйлантираётган масаларга ойдинлик киритишдeк хайрли амалларингизни Аллоҳ бардавом айласин ва сизларни ажр-у мукофотлар билан сийласин. Ишларингизга куч-қувват ва осонлик бeрсин. Сизлардан илтимос қуйидаги маълумот динимизда ҳақиқатан мавжудми ёки йўқми: Шайтон дунё яратилгандан бери, 3 маротаба йиғлаган экан. 1 биринчиси шайтон номини олганда. 2 маротаба дунёга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келганда. Учинчи маротаба йиғлаганда шундай баланд овозда йиғлаган экан, бундан хайрон булган фаришталар сўраган экан. Нима сабабдан
бунчалик дод солиб йиғлаяпсан? Шунда шайтон жавоб берган экан. Аллоҳ ер юзига Фотиҳа сурасини туширди, кимки бомдот намоздан олдин 3 маротаба ихлос билан ўкиса, гуноҳлари ювилиб янги туғилган гўдакдек бўлиб қолар экан.
Ва алайкум ассалом! Бу ривоят саҳиҳ эмас. Валлоҳу аълам!