Ассалому алайкум! Бир инсон яқин қариндошиникига борди. У ерда ўша инсонни дилини оғритиб хафа қилишди. Шунда «уйларингизни елкамни чуқури кўрсин» деб чиқиб кетди. У инсон оғзидан чиққан гапига парво қилмай, қариндошлик ҳурмати деб яна ўша хонадонга борди-келдини бошлаб юборди. Саволим шуки: Дили оғриган инсонни оғзидан чиққан гапига каффорат борми? Агар бўлса, кандай каффорат берсин? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!
Ва алайкум ассалом! Бу қасамга кирмайди. Валлоҳу аълам!