Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоздаги ишора

11:04 / 26.05.2017 | maksudbek | 4104

Ассалому алайкум! Яқинда бир биродаримизнинг уйида мен имом бўлиб намоз ўқиётгандик намознинг фарзида уй эгасининг боласи тўхтамасдан отасини чақираверди. Намоз тугагач уй эгасига боланггизга қўлинггиз билан кет дея ишора қилмадинггизми десам ҳа худди сиз айтгандай қўлим билан кет дея ишора қилдим деди ва мен намозинггизни қайтариб ўқиб олинг намозинггиз бузулди дедим. Кейин нотўғри қилдиммикин деган хаёл пайдо бўлди, бу ҳолатда намоз бузиладими? Жавоб учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳужраи саодатларида намоз ўқиётган эдилар. Эшик таққиллаб қолди, Оиша розияллоҳу анҳо эдилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам ёнга силжиб эшикни очдилар ва ўринларига қайтиб намозни давом эттиравердилар. Сиз айтган ишора билан намоз бузилмайди. Барча фиқҳий китобларимизда “Киши намоз ўқиётганида ташқаридан кимдир чақириб қолса, намозда эканлигини изҳор қилиш учун баланд овозда тасбеҳ айтиши билан намоз бузилмайди” дейилган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat