Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қазо намози

09:33 / 30.03.2016 | sharaf | 2957

Ассалому алайкум! Аллоҳ Сизларни дин йўлидаги хизматларингиздан рози бўлсин. «Қидирув хизмати»дан фойдаландим аммо меникидай ҳолат учрамади. Бамдод намозини ўз вақтида адо этаман. Аммо ишим юзасидан, ишхонада шароит бўлмаганлиги учун пешин ва аср намозларини шомдан кейин қазо қилиб ўқийман. Дам олиш кунлари беш вақтни ўз вақтида адо этаман. «Мўминнинг меърожи» китобида Аввобийн намозини ўқиб қолгандан сўнг буни ҳам адо қилаяпман. Менинг саволим шундан иборат: Шом вақти чиқиб кетиш хавфи бўлганлиги сабабли шом намозини ўқиб бўлгач кетидан олти ракъат “Аввобийн” намозини, ундан сўнг пешин ва асрни қазо қилиб ўқийман. Ушбу намозим дуруст бўладими? Жавобингиз учун олдиндан катта раҳмат. Аллоҳ Сизлардан рози бўлсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Дуруст бўлади, лекин намозларни қазо қилмасликка ҳаракат қилинг. Фуқаҳоларнинг жумҳури “Фарз намозларидан қазоси бўлган кишига нафл намоз ўқиш жоиз эмас” деб иттифоқ қилганлар. http://savollar.islom.uz/savol/23706 http://savollar.islom.uz/savol/22371 http://savollar.islom.uz/savol/31272 http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=26951.0 http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=20762.0 Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat