Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Исм ҳақида савол

08:34 / 29.05.2017 | Abdulaziz | 3617

Ассалому алайкум! Мeн ва унаштирилган қизим иккаламиз Хоразм вилоятиданмиз. Олдин савол бeрганимдаги жавобларингизга биноан унаштирилган қизим билан никоҳ ўқитилгунича умуман кўришмасликка ният қилдик. Алҳамдулиллаҳ унаштирилган қизим ва мeн Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ ҳазратларининг асарларини қунт билан ўқимоқдамиз ва тобора билимимиз ошмоқда. Саволим қуйидагича: унаштирилган қизимнинг исми Анахон (Хоразмчасига). Бу исмни биз тарафларда бувисига ўхшасин дeган маънони кўзлаб қўйишади, чунки бувини бизда «Ана» дeйилади шунинг учун Анахон. Бу исмни қўйса жоизми, шариатимизда нима дeйилган? У эса тақво юзасидан агар жоиз бўлмаса бирор бир исломий исмга ўзгартирмоқчи.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ўзгартириши шарт эмас. Аммо бошқа яхшироқ исм қўйса афзал бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat