Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рибо ҳақида

08:36 / 29.05.2017 | Ilhom | 3854

Ассалому алайкум! Устозлар бир танишим зарурат бўлганда қўшнисидан 5кг оққанд олган экан. Пулини бeрса олмай кeйинроқ мeнга оққанд обкeлиб бeрарсиз дeбди. Кeйинроқ унга оққанд обкeлиб бeрибди. Бу рибо эмасми?
Ҳозирда нарх наво кундан кун ошиб кeтяпти. Дўканга бирор товарни кўпроқ олиб кeлиб қўйса бўладими? Сабаби ҳар сафар борганда нархига қўшилиб фойда оз қолади. Бу тадбирлар эҳтикор эмасми? Чунки бизни ниятимиз қимматлаганда сотиш эмас. Доимий сотувчимиз.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 5 кг оққанд қарз олган бўлиб, кейин 5 кг оққанд берган бўлса рибо эмас. Нави бошқача бўлса ҳам зарари йўқ. Сотиш мақсадида олиб келиб қўйса бўлади. Сақлаб, қиммат бўлганида сотаман дейиш иҳтикор ҳисобланади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat