Ассалому алайкум устозлар 1-Савол: киши сeмизликдан озиш мақсадида рамазон ойида рўза тутса ушбу одамни рўзаси қабул бўладими?
2-Савол: бомдод намозида қилинган мустаҳаб билан пeшинга мустаҳабсиз таҳорат қилиб пeшин ўқиса жоизми? Сабаби ҳожатхоналар нопок ва бадбўй, киришни иложи йўқ, ҳиди кийимга ўрнаб қолади. Шундай холларда қандай йўл тутган маъқул?
Ва алайкум ассалом! 1). Овора бўлиб рўза тутган мусулмон фақат озишни ният қилмаса керак. Қолаверса рўза тутганидан кейин ўз-ўзидан озиса, зарари йўқ. 2). У жойга эҳтиёж тушмаса таҳоратни истинжосиз қилаверади. Валлоҳу аълам!