Ассалому алайкум! Рўзадор одамнинг кўнгли бeҳузур бўлса, чидай олмаса ва рўзасини очиб юборса бўладими? Ўша рўзадор одам ўша кунги рўзаси ўрнига яна қанча кун қарз бўлади? Олдиндан раҳмат!
Ва алайкум ассалом! Беҳузурлик чидаб бўлмайдиган даражада бўлса, у узрли бўлади. Агар кўнгли айниб қай қилган бўлса, бу билан рўза очилмайди. Қасддан оғзига қўлини тиқиб қай қилган бўлса очилади. Қасддан очса 60кун каффорат 1кун қазо. Валлоҳу аълам!