Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ўтган Кунлар. Ўшийдан.

00:00 / 10.10.2010 | eski savollar | 2179
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу.Ва айзон лакум мағфиротуҳу ва тийбу солаватуҳу.Ҳурматли устоз! Аввалги мактубимизга жавоб ёзиб бизни ҳушнуд этдингиз. Сизга ўзим ва Ўшлик биродарларимиз номидан бир миннатдорчилигимни изҳор этмоқчиман, 2010 йилнинг 20-22 июнь кунлари Либия Жамоҳириясининг пойтахти Тороблус шаҳрида “ДУНЁ ИСЛОМИЙ ХАЛҚ РАҲБАРИЯТИ” ташкилотида қилган ҳизматингизни Аллоҳ таъоло қабул қилсин. Катта раҳмат. Устоз мактубларнинг кўплиги боис навбат етиши узоқлигини инобатга олиб, айбга буюрмасангиз баробарига бир-иккита савол, илтмосларимизни ёзишни мақул кўрдим.1. Эшитишимча БЕШИК(маҳд) бола учун зарар экан, ҳам қомати учун, ҳам мияси учун. Шунингдек ўзидан чиққан нажосатларнинг ҳидида ўраниб, димланиб ётишида ҳам. Аллоҳ раҳмат қилгур, саҳнадан туриб анча ҳақиқатларни айтиб улгурган қизиқчи Ҳожибой Тожибоевнинг ҳам бир концертида бу ҳақда айтгани бор эди. Аллоҳ раҳмат қилсин у кишини. Аммо буни далил деб бўлмайди. Яна эмишки бешикни Чингизхон Темурийларга душман ўлароқ фитна қилиб ясаттирган экан, сабаби Темурийлар елкаси кенг, жисмонан бақувват бўлган экан. Шу масалага ойдинлик киритиб беринг илтимос.2. Кўп эшитганман, озгина биламан ҳам, Қора-сувлик Шайхимиз Алоуддин МАНСУР ва Ўшлик Шайхимиз Шомуҳаммад ШОЮНУС устозларимиз билан ҳам дарс бўлган эмишсизлар. Аввалги Уламоларни ҳаётини китоблардан ўрганамиз, аммо фаолиятини гувоҳи бўлиб турганимиз Уламоларимизни ёшликлари, ҳаётлари бизни албатта қизиқтиради, қизиқиб ҳамки қизиқишим ичимга сиғмай кетмоқда. Бу ҳақда ўзингиздан билгим келди.Устоз, аслида сизга айтадиган, сўрайдиган масалаларимиз, маслаҳатлашадиган ишлар бисёр, бу ерга ҳат ёзсак ҳамма ўқий олади, шахсан ўзингизга мактуб йўллашни имкони борми? Бу саволим одатдан ташқари бўлса жавоб бермасангиз ҳам майли. Албатта дуоларингиздан умидвор МуҳаммадБобур абу_ҳанифа87@маил.ру Оъший.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Бешик ҳақида ҳамма ўзича гапни айтаверади. Сиз уни ёмонлабсиз. Кўпчилик мақтаган. Ҳар ким хушига тушаганини қилаверади.2. Сиз айтган кишилар билан бирга дарс ўқимаганман.3. Мен ўзим ҳақимда гапиришни ёқтирмайман.

Топ рейтинг www.uz Openstat