Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Изоҳли луғат

07:48 / 07.06.2017 | Bek | 3558
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳу ва барокатуҳ! Авваламбор, ҳаммамизга кириб келган Рамазон ойи муборак бўлсин. Аллоҳ билиб-билмай қилган гуноҳларимизни мағфират қилиб, қиладиган ибодатларимизни тўлалигича даргоҳида қабул қисин. Телеграммдаги каналингизни доимий мухлисиман, аммо баъзи ҳолларда диний илмим етишмаслиги ҳамда баъзи диний терминларнинг луғавий маъносини билмаганлигим сабаб баъзи жавобларингизни асл мазмунини чуна олмайман. Саволим шуки, Ислом динига оид бўлган, фиқҳ китобларимизда кўп ишлатиладиган диний терминларнинг изоҳли луғати мавжудми? Агар мавжуд бўлса, номи ва муаллифини айтсангиз. Ўйлашимча бу луғат менга ўхшаган инсонларга ас қотади деган умиддаман. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Саволингиз учун ташаккур. Келажакда сиз ва сиз каби мухлисларни инобатга олишга ҳаракат қиламиз. Бу каби қомусни тайёрлашни Ҳазратимиз раҳимаҳуллоҳ бошлаган эдилар, лекин босиб чиқарилгани йўқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat