Ассалому алайкум! Аллоҳга шукур менга талаба бўлиш насиб этди. Аммо ҳозир бир муаммо пайдо бўлмоқда. Бизларга ҳозир 7 та фан ўтиляпти. Шулардан бирида биз бир компютер дастурида ишлашимиз, уни ўрганишимиз керак экан. Аммо мен ўқийдиган олийгоҳда бу дастурнинг "қароқчи" версиясидан фойдаланилар экан. Мен дастурнинг литсензияли вариантидан фойдаланиш бўйича таклиф бергандим, аммо бу ижобий ҳал бўлмади. Бунга сабаб олийгоҳнинг моддий аҳволи бўлса керак. Балки кейинчалик бу муаммо ҳам ҳал бўлар, лекин мен ҳозир нима қилишни билмаяпман. Дастурни ўрганмасам паст баҳо олиб "ёзги ўқиш"га қолиб кетишим мумкин.
– Ва алайкум ассалом! Ўша дастурни ўзингиз сотиб олиб ўрганаверинг. Валлоҳу аълам!