Ассалому алайкум! Агар мусулмон киши жаҳл устуда иккинчи мусулмон кишига “Сен даюссан” деса, шу гапни айтган мусулмон кишига ҳукм қанақа бўлади?
Муқаддас зиёратгохларга бориб қолсангиз (Хоразм вилояти, Қорақолпоқ Республикаси томонларда) аёл кишиларнинг шағам ёқиб юрганини ёки дарахт ва тошларга матолар боғлаб юрганини учратиб қоласиз, бу каби ақидалар тўғрими? Агар бу хато бўлса, шу ерларда хизмат қилаётган дин пешволари бу каби ҳолатларга нега эътиборсиз бўлиб қолмоқдалар? Бу ҳолатларни тўғирлашнинг иложи борми? Олдиндан катта рахмат, Аллоҳ Сиздан рози бўлсин.
Ва алайкум ассалом! 1).
حَدَّثَنَا سُلَيْمَانُ بْنُ حَرْبٍ قَالَ: حَدَّثَنَا شُعْبَةُ، عَنْ وَاصِلٍ الْأَحْدَبِ، عَنِ الْمَعْرُورِ قَالَ: لَقِيتُ أَبَا ذَرٍّ بِالرَّبَذَةِ، وَعَلَيْهِ حُلَّةٌ، وَعَلَى غُلَامِهِ حُلَّةٌ، فَسَأَلْتُهُ عَنْ ذَلِكَ، فَقَالَ: إِنِّي سَابَبْتُ رَجُلًا، فَعَيَّرْتُهُ بِأُمِّهِ، فَقَالَ لِيِ النَّبِيُّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم: «يَا أَبَا ذَرٍّ، أَعَيَّرْتَهُ بِأُمِّهِ، إِنَّكَ امْرُؤٌ فِيكَ جَاهِلِيَّةٌ، إِخْوَانُكُمْ خَوَلُكُمْ، جَعَلَهُمُ اللهُ تَحْتَ أَيْدِيكُمْ، فَمَنْ كَانَ أَخُوهُ تَحْتَ يَدِهِ فَلْيُطْعِمْهُ مِمَّا يَأْكُلُ، وَلْيُلْبِسْهُ مِمَّا يَلْبَسُ، وَلَا تُكَلِّفُوهُمْ مَا يَغْلِبُهُمْ، فَإِنْ كَلَّفْتُمُوهُمْ فَأَعِينُوهُمْ».
Маърурдан ривоят қилинади: «Рабазада* Абу Заррни учратдим. Унинг эгнида (бир бўлак) ҳулла, ғуломининг эгнида ҳам (бир бўлак) ҳулла* бор эди. Ундан бу ҳақда сўрадим. Шунда у: «Мен бир киши билан сўкишиб кетиб, уни онаси билан айблаган эдим, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Эй Абу Зарр, уни онаси билан айбладингми? Жоҳилияти бор киши экансан! Қулларингиз биродарларингиздир. Аллоҳ уларни қўл остингизда қилиб қўйган. Демак, кимнинг биродари унинг қўл остида бўлса, еганидан унга ҳам едирсин, кийганидан унга ҳам кийдирсин. Уларга кучи етмайдиган нарсани юкламанг, бордию юкласангиз, уларга ёрдам беринг», дедилар». * Рабаза – Табук яқинидаги жойнинг номи. * Ҳулла – бошқа халқларда бир хил матодан тикилган пиджак ва шимдан иборат кийимлар тўпламини «костюм» дейилгани каби арабларда ридо ва изордан (устки ва пастки либосдан) иборат кийим «ҳулла» дейилади. (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Бошқа бир ривоятда : “Абу Зарр розияллоҳу анҳу йиғлаб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб ўтирдилар ва : “Эй Аллоҳнинг расули мен учун Аллоҳдан мағфират сўрасангиз” деди. Сўнг йиғлаган ҳолда масжиддан чиқди. Билол пиёда юриб келаётган эди Абу Зарр бошини Билолнинг йўлига ташлади ва чаккасини тупроққа қўйиб, “Аллоҳга қасам эй Билол то оёғинг билан чаккамни тепаламагунингча уни тупроқдан кўтармайман. Сен каримсан, мен хорман” деди. Шунда Билол йиғлай бошлади, сўнг унга яқин келиб чаккасидан ўпди сўнг иккиси туриб бир-бирини қучоқлади ва йиғлашди” дейилган. 2). Ўша жойдаги сиз айтган ҳли илмлар ҳам ҳаракат қилишяпти. Секин аста тузалади. Ҳар биримиз аввало ўзимиз амални бошласак, жуда тез ислоҳга эришамиз. Валлоҳу аълам! http://savollar.islom.uz/savol/24510