Ассалому алайкум! Ёнимда намоз ўқиган бир қўшним намозни ўқиб бўлгач бир гапни айтдилар. У кишини айтишларича, жума куни ким масжидга келиб бир оғиз гап гапирса, ҳатто бир ёки бир неча кишига қарата жим бўлинглар деса ҳам ўқиган намози "хабата" бўлар экан, "хабата" ҳақида сўрасам "бу намоз бекор бўлди дегани" деган маънодаги гапни гапирдилар. Шу динимизда бор гапми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Имом хутбага чиққандан кейин имомга қулоқ солиш керак. Ҳеч қандай гапни гапирмаслик керак, ҳатто олдинга ўт деган сўзни ҳам. Гапирса намоз адо бўлади, лекин савоби камайиб қолади. Валлоҳу аълам!