Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

қадимий жойлар

00:00 / 05.04.2010 | eski savollar | 1939
Ассалому алайкум ҳурматли Ҳазрат жаноблари! Вақтингизни олганлигим учун аввалдан узр сўрайман. Бизнинг қишлоғимизда эски даврлардан бери “Оталар чойхонаси” бўлиб хизмат қилиб келган бир бино бор эди. Чойхона қишлоқ қабристонининг яқинида жойлашган. 2007 йилда шу чойхонани сотилишини эшитиб, бирор тижорат қилиш мақсадида сотиб олдим. Лекин бирор иш қилгани қўлим бормай турибди, кўнглим хира. Бунга бир қанча сабаблар бор. Чойхонани қишлоқ оқсоқолларидан суриштирсам, баъзилари масжид бўлган дейишса, баъзилари эса қабристоннинг жойи дейишади. Булар тахмин. Лекин чойхона қабристон билан мактаб ёқасида жойлашган. Бу чойхона жуда қадимдан бўлганлиги учун қариялар ҳам жой нима учун ишлатилганлиги ҳақида аниқ бирор гап дейиша олмаяптилар. Бу чойхонани айтишларича олдин 3 нафар инсон ишлатган экан. Улар ишлатган пайтларда қимор ўйинлари ўйналган ва харом ичимликлар истеъмол қилинган экан. Шу 3 одамдан бирининг 4 фарзанди 20-30 ёшдан ошгандан кейин ўзидан-ўзи қўл-оёғи ишламай қолиб, оламдан ўтишган. Бошқалари ҳам бу ердан бирор наф топишмаган. Савол: Мана шу чойхона аввал масжид ёки қабристон бўлган бўлса, мен у ерда янги бино қуриб тижорат ишларида фойдалансам менга ҳам зиёни етиши мумкинмикин? Қандай маслаҳат берасиз? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Аввал масжид бўлгани аниқ бўлса, у вақф бўлади ва ундан фойдаланиш мутлақо мумкин эмас. Қабристондан унга кўмилган ўликлар чириб битгандан кейин фойдаланса бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat