Ассалому алайкум! Мен студентман. Практика қиламиз мактабда, 2кун домламиз 8дан 12:00гача мактабда бўлинглар деб кетган дарсларга қатнашиб кузатишимиз керак. Мен 3 соат ё 4 соат кириб кейин уйга келаманда иснтитут дарсларим қиламан. Мактабда 12гача қолишим ҳеч фойдаси йўқ, бир хил синфларга бир хил нарса ўтилади. Вақтим бекорга кетади, шунга уйга келиб дарсларим қиламан. Шунда намозларим ҳам вақтида ўқишга фурсат бўлади. Шу ишим тўғрими?
– Ва алайкум ассалом! Ваъдалашув бўлганидан кейин унга амал қилишингиз керак. Агар қўлингиздан келмаса умуман ваъда берманг. Нима бўлган тақдирда ҳам ёлғон ишлатманг. Валлоҳу аълам!