Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намозда олдида одам ётиши

01:38 / 10.06.2017 | Муҳаммад Али | 4484

Ассалому алайкум! Қилаётган хизматларингиздан Аллоҳ рози бўлсин. Биз шериклар билан сафардамиз, меҳмонхонамиз тор, мажбур бир жойда намоз ўқиймиз, намоз ўқиётганимда шеригим рўпарамдаги краватда ётади, ҳар намоз ўқиганимда шеригим мани краватимга ўтиб олади. Шеригим мани краватимга ўтиб олавериб зерикканидан, зикр аҳли ҳаятидан савол сўрайлик деди. Намоз ўқиётганимда шеригим ўз ўрнида ётаверса бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Зарари йўқ.

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: كُنْتُ أَمُدُّ رِجْلِي فِي قِبْلَةِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَهْوَ يُصَلِّي، فَإِذَا سَجَدَ غَمَزَنِي فَرَفَعْتُهَا، فَإِذَا قَامَ مَدَدْتُهَا

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқиётганларида қиблаларига оёғимни узатардим. Сажда қилсалар, мени ниқтардилар, оёғимни йиғиштириб олардим. Турганларида яна узатиб олар эдим». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat