Ассалому алайкум! Дадамлада простатит касалиги бор (ҳожатга тез-тез борадилар) ва ушлаб туриш қийин. Намозларини тўла тўкис адо этишлари қийин бўляпти. Нима қилсалар бўлади? Олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Агар таҳоратли ҳолатда намознинг фақат фарзини, агар у ҳам бўлмаса фарз намозининг фарз вожибларигина(суннат ва мустаҳаб амаллари қолса ҳам) ўқишга таҳорат етса, шундай қилсин. Валлоҳу аълам! http://fiqh.uz/index.php/ibodat/toharat-poklik/586-so-ibi-uzr