Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Гуноҳми ёки гуноҳ эмас?

11:18 / 13.06.2017 | Nur Muhammad | 5551

Ассалому алайкум! Ҳурматли илм соҳиблари, ёшлигимизда биз юлдуз учганда ният ё тилак тилаш кeрак амалга ошади дeб айтишар эди. Шу иш гуноҳми ё гуноҳ эмас? Жавоб учун аввалдан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бу гуноҳдир. Юлдузларнинг инсон тақдирига асло алоқаси йўқ. Одам илмсиз бўлганидан кейин Аллоҳ таолони қўйиб ҳар нарсадан яхшилик умид қилаверади. Ҳар бир яхшиликнинг асл берувчиси Аллоҳ таолодир. Шунинг учун бирор иш содир бўлса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тездан намозга шошилар ва Аллоҳ таолонинг Ўзига дуо қилар эдилар. Биз ҳам шуни одат қилиб олишимиз керак. Аллоҳ таоло “Мунофиқун” сураси 7-оятида марҳамат қилади: “Ҳолбуки, осмонлару ернинг хазиналари Аллоҳникидир. Ва лекин мунофиқлар англамаслар”. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat