Ассалому алайкум.Мeнинг вояга йeтганимдан бeри (яни 14 ёш) ўқилмай қолган бир нeча йиллик қазо намозларим бор. Шу намозларимни ўқиб бўлгач нафл намоз ўқисам бўладими? Бази жойларда 7 ёшдан намоз оқиш кeрак, агар бола 10 ёшда ҳам намоз ўқимаса уни уриб бўлса ҳам ўргатиш кeрак дeб ўқиган eдим. Шунга асосан яна қазо намоз дeб ният қилишим кeракми ёки нафл ўқийвeрсам ҳам бўлавeрадими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Ўғил боланинг балоғатга етганлигининг уч аломати: 1. Тушида булғаниши; 2. Тушида булғанмасада балоғатга етмай уйланган бўлса, маний келиши ва аёлини ҳомиладор қилиши; 3. Икки аломат топилмаса, ўн беш ёшга тўлиши билан болиғ ҳисобланади. Агар барча намозларингизни қазосини қолдирмасдан адо қилган бўлсангиз, нафл ўқиш ихтиёрингиз. Валлоҳу аълам!