Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Асрдан олдинги суннат намози

06:33 / 28.08.2021 | Хамидилло Режапов | 2047

Ассалому алайкум! Аср ва ҳуфтон намозидан олдин ўқиладиган намозга нима деб ният қилинади? Икки ракатдан тўрт ракат ўқиладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Нафл намоз деб ният қилинади. Бир салом билан тўрт ракат ўқилади. Аср намозидан олдин тўрт ракат нафл намози ўқилиши ҳақида ҳадисда шундай дейилган:

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: رَحِمَ اللهُ امْرَأً صَلَّى قَبْلَ الْعَصْرِ أَرْبَعًا. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ 

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Асрдан олдин тўрт ракъат намоз ўқиган одамни Аллоҳ раҳм қилсин», дедилар». 
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.
Шарҳ: Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг гапириш оҳангларининг ўзи бу намознинг таъкидланмаган, қўшимча намоз эканлигини кўрсатиб турибди. Ким рағбат қилиб, Асрдан олдинги тўрт ракъат суннатни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тавсиялари деб ният қилиб ўқиса, савоб олади, Аллоҳ таоло унга раҳм қилади. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat