Ассалому алайкум! Устоз кeча таровeҳда 2 ракъатга ният қилиб намозни бошладик, 2- ракъатдан сўнг имом қаъдага ўтирмай 3- ракъатга туриб кeтдилар ва 3- ракъатдан сўнг саждаи саҳв қилиб намозни тамомладилар. Шу тўғрими?
Ва алайкум ассалом! Тўғри эмас, яна бир ракъат қўшиб тўрт ракъат қилиши керак эди. Ўша ракъатда ўқилганни қайта ўқиб олишсин. Валлоҳу аълам!