Ассалому алайкум! Уйда челакка сув қуйиб, чўмичда олиб ювинишга ишлатамиз. Бу сувга ишлатилган сув тушиш эҳтимоли бор. Бундай сувга таҳорат қилса бўладими? Ёки бошқа пайт ювинса бўладами?
2). Саждада оёқларнинг ҳолати қандай бўлиши керак?
Ва алайкум ассалом! 1). Бўлади. 2). Икки оёқнинг бармоқлари ерга тегиб товонлар тикка ҳолида бўлиши керак. Мабодо саждага кетиш ёки қайтишда оёқлар оз муддат кўтарилса зарари йўқ. Аммо саждага кетаётганда кўтарилиб, пешонани кўтараётганида қайтиб тушса сажда қилган бўлмайди. Валлоҳу аълам!