Ассалому алайкум! Мен закот ҳақида ўқиганларим ичида икки хил нарсага дуч келдим. 1. Закот нисобга етгандан сўнг бир йил давомида сақланган бўлиши яъни камаймаган бўлиши керак. 2. Йил бошида нисобга етиб, кейин камайса ҳам йил охирида нисобга етиб қолса берилади. Қайси бирига амал қилиш керак? Олдиндан катта раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Иккиси ҳам бир-бирини тўлдирувчи битта гап. Амал қилинг. Бир йил ичида камайиб кўпайишини аҳамияти йўқ. Валлоҳу аълам!