Ассалому алайкум! Азиз устозлар, қилаётган меҳнатларингизни Аллоҳ таоло Ўзи муносиб ажрини берсин! Саволим қуйидагича: бир танишим машҳур брендларнинг (gucci, adidas, my5 каби) номи туширилган ниқобларни сотиш билан шуғулланади. Бизни ўйлантираётган нарса, уларнинг рухсатисиз шу номлар билан маска ишлаб чиқарсак ёки ишлаб чиқарганлардан олиб сотсак, муаллифлик ҳуқуқини бузиб қўймаймизми? Топаётган пулимиз ҳалол бўладими? Агар бозор талабига биноан шу каби номларда чиқармасак, маҳсулот кетиши қийинроқ бўлади.
– Ва алайкум ассалом! Сизлар ўшани ҳақиқий деб сотсангизлар ёлғон ишлатган бўласизлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам
مَنْ غَشَّ فَلَيْسَ مِنِّي
«Ким алдаса, мендан эмас!» деганлар. Валлоҳу аълам!