Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намозни қаср ўқийманми?

07:43 / 22.06.2017 | Fozilov Bahrom1 | 3673

Ассалому алайкум! Асли Бухороликман, Тошкентда оилам билан яшайман. Ман Бухорога бориб келиш учун кетсам намозларимми қаср ўқийманми ёки туғилиб ўсган уйим учун одатдагидек ўқишда давом этаманми? Раҳмат олдиндан.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

ВАТАНИ АСЛИЙ БИР НЕЧТА БЎЛИШИ МУМКИНМИ?

Баъзи фиқҳий китобларда «Ватани аслий бошқа бир ватани аслий сабабидан бекор бўлади», дейилган. Лекин аллома Ибн Ҳумом айтадиларки:

فَانْتَقَلَ عَنْهُ وَاسْتَوْطَنَ غَيْرَهُ قَيَّدَ بِالْأَمْرَيْنِ فَإِنَّهُ إذَا لَمْ يَنْتَقِلْ عَنْهُ بَلْ اسْتَوْطَنَ آخَرَ بِأَنْ اتَّخَذَ لَهُ أَهْلًا فِي الْآخَرِ فَإِنَّهُ يُتِمُّ فِي الْأَوَّلِ كَمَا يُتِمُّ فِي الثَّانِي

«Аввалги ватани аслийнинг бекор бўлиши учун икки нарса шарт қилингандир: – Аввалги ватандан аҳли аёли билан бирга кўчиб кетиб, мутлақо алоқани узиш, яъни у ерда бошқа яшамасликни ният қилиш. – Бошқа бир жойда яшашни ният қилиб, ватан тутиш. Шунинг учун агар бир киши ўзининг аввалги ватанидан бутунлай алоқани узмасдан, бошқа бир шаҳардан уй сотиб олиб, у ерда ҳам доимий яшашни ният қилса, аввалги ватан бекор бўлмайди”. (Фатҳул қодийр). Агар икки жойда яшашни ният қилса, иккаласи ҳам ватани аслий бўлади. Агар аввалги ватанидан аҳли аёли билан бирга кўчиб кетса ва у ерда яшашга жойи ва ерлари қолса, бундай ҳолда ватани аслий бўлиши хусусида уламолар турлича фикрларни айтиб ўтганлар. Баъзилар айтадиларки, «Ватани аслийда хотин, бола-чақа ва уй-жойга эга бўлиш эътиборли эмас. Чунки мусофир бир шаҳарга бориб, уйланса, аёлининг уйи унга ватани аслий бўлади. “Фатавои қозихон” соҳиби айтадилар:

وَإِن تَأهَّلَ بِها كَانَ كُلٌّ مِن المَواضِعِ وَطَنَاً أصلِيّاً لَهُ

“Бир киши бирор жойга бориб (ичкуёв бўлиб) уйланса, ўша жой унга аслий ватан бўлиб қолади” (Фатавои қозихон). Бундан маълум бўладики, ватани аслий бўлиши учун меъёр аҳли аёлдир. Уй жойнинг боқий қолиши ватани аслийга кифоя қилмайди». Яна баъзилар айтадиларки, «Модомики уй-жой боқий турар экан, аҳли аёли бўлмаса-да, ватани аслий бекор бўлмайди». Ҳиндистонлик машҳур олим “Иълоус сунан” китоби қораламасининг соҳиби Ашраф Али Тахонавий раҳимаҳуллоҳ бу икки гапни мувофиқлаштириб, “Агар аввалги ватанида яшашни ирода қилса, ватани аслийлиги бекор бўлмайди. Агар яшашни ният қилмаса, ватани аслийлиги бекор бўлади”, деганлар (Имдадул фатаво). Муфтий Кифоятуллоҳ Абу Юсуфнинг ҳаётини мисол келтириб, айтадилар: “Имом Абу Юсуф раҳимаҳуллоҳ Бағдоддан Кўфага кўчиб кетганларидан кейин, қачон Кўфадаги уйларига келсалар, намозларини тўлиқ ўқир эдилар” (Кифоятул муфтий). Имом Абу Юсуф Кўфадаги уйларида яшамасликни ният қилмаган бўлсалар керак. Лекин усулий қоидага қаралса, аввалги ватан ватани аслий экани маълум ва аниқдир. Сўнг уни қолдириб, кўчиб кетишда шубҳа пайдо бўладики, ватани аслий боқий қолдими ёки бекор бўлдими? Бу масала ибодатга тааллуқли бўлиб, ибодатларда эҳтиётларга амал қилиш зарурийдир. Шунинг учун улар аниқ бўлган нарсага эътибор қилиниб, аввалги ватан ватани аслий ҳисобланади.

ВАТАНИ АСЛИЙ БОҚИЙ ҚОЛИШИ УЧУН МАКОННИНГ БЎЛИШИ КИФОЯ ҚИЛАДИ

Бир киши бир шаҳарни ўзига асл ватан қилиб олса, кейинчалик уй жойини ижарага бериб, оила аъзоларини ва нарсаларини олиб, ўзининг асл туғилган шаҳрига олиб кетса, ижарага бериб кетган уйи ҳам ватани аслий бўлиб қолаверади.

وَلَوْ كَانَ لَهُ أَهْلٌ بِالْكُوفَةِ، وَأَهْلٌ بِالْبَصْرَةِ فَمَاتَ أَهْلُهُ بِالْبَصْرَةِ وَبَقِيَ لَهُ دُورٌ وَعَقَارٌ بِالْبَصْرَةِ قِيلَ الْبَصْرَةُ لَا تَبْقَى وَطَنًا لَهُ، لِأَنَّهَا إنَّمَا كَانَتْ وَطَنًا بِالْأَهْلِ لَا بِالْعَقَارِ، أَلَا تَرَى أَنَّهُ لَوْ تَأَهَّلَ بِبَلْدَةٍ لَمْ يَكُنْ لَهُ فِيهَا عَقَارٌ صَارَتْ وَطَنًا لَهُ، وَقِيلَ تَبْقَى وَطَنًا لَهُ، لِأَنَّهَا كَانَتْ وَطَنًا لَهُ بِالْأَهْلِ وَالدَّارِ جَمِيعًا فَبِزَوَالِ أَحَدِهِمَا لَا يَرْتَفِعُ الْوَطَنُ

“Агар бир кишининг Кўфада ва Басрада оиласи бўлиб, Басрадаги оиласи вафот топиб, у ерда ҳовли-жойлари бўлса, Басра у кишига аслий ватан бўлмай қолади, дейилган. Баъзилар айтадиларки, «Аслий ватанликнинг ҳукми оила ва ҳовли-жойлар билан биргаликда эди, оиласидан ажралиб, уй жойини қолиши билан аслий ватанни бекор бўлмайди (Баҳрур роиқ). Ватани аслийнинг бекор бўлиши ҳақида ХХ аср алломаларидан муфтий Кифоятуллоҳ раҳматуллоҳи алайҳи ўзларининг “Кифоятул муфтий” номли асарларида қуйидагиларни айтганлар: “Бир киши аслий ватанидан бутунлай алоқасини узса,  уй-жойи ва бола чақаларини қолдирмаса, у кишининг аввалги ватани ватани аслийликдан чиқади. Мабодо у ерга бирорта иш юзасидан келиб, ўн беш кундан кам бўлган муддат туришни ният қилса, намозини қаср қилиб ўқиши вожиб”.

АСЛИЙ ВАТАННИНГ БЕКОР БЎЛИШИ

Ватани аслий бекор бўлиши учун икки шарт топилиши лозимдир. Биринчиси – яшаб турган жойдан оила аъзолари ва жиҳозларини олиб кетиш, уй жой ҳам қолдирмасдан, буткул алоқани узиш. Иккинчиси – ўзга жойни ватан тутиш. Шунинг учун бирор киши ўз ватанидан кетса-ю, бошқа жойни ўзига ватан қилиб олмаса, аввалги ватани бекор бўлмайди ёки ўзга юртдан бир жойни ўзига ватан қилиб олса-ю, биринчи ватанидан алоқасини узмаса, аввалги ватанининг ватани аслийлиги бекор бўлмайди.

وَهَذَا الْوَطَنُ يَبْطُلُ بِمِثْلِهِ لَا غَيْرُ، وَهُوَ أَنْ يَتَوَطَّنَ فِي بَلْدَةٍ أُخْرَى وَيَنْقُلَ الْأَهْلَ إلَيْهَا فَيَخْرُجَ الْأَوَّلُ مِنْ أَنْ يَكُونَ وَطَنًا أَصْلِيًّا حَتَّى لَوْ دَخَلَهُ مُسَافِرًا لَا يُتِمُّ قَيَّدْنَا بِكَوْنِهِ انْتَقَلَ عَنْ الْأَوَّلِ بِأَهْلِهِ، لِأَنَّهُ لَوْ لَمْ يَنْتَقِلْ بِهِمْ، وَلَكِنَّهُ اسْتَحْدَثَ أَهْلًا فِي بَلْدَةٍ أُخْرَى فَإِنَّ الْأَوَّلَ لَمْ يَبْطُلْ وَيُتِمُّ فِيهِمَا وَقَيَّدَ بِقَوْلِهِ بِمِثْلِهِ، لِأَنَّهُ لَوْ بَاعَ دَارَهَ وَنَقَلَ عِيَالَهُ وَخَرَجَ يُرِيدُ أَنْ يَتَوَطَّنَ بَلْدَةً أُخْرَى ثُمَّ بَدَا لَهُ أَنْ لَا يَتَوَطَّنَ مَا قَصَدَهُ أَوَّلًا وَيَتَوَطَّنَ بَلْدَةً غَيْرَهَا فَمَرَّ بِبَلَدِهِ الْأَوَّلِ فَإِنَّهُ يُصَلِّي أَرْبَعًا، لِأَنَّهُ لَمْ يَتَوَطَّنْ غَيْرَهُ

“Бу ватан ўзини ўхшаши билан ботил бўлади. Ўша ўхшаши бошқа шаҳардан уй-жой қилиб, бола чақасини олиб, кўчиб кетишидир. Бас, аввалги турган жойи аслий ватанликдан чиқади. Агар кўчиб кетгандан кейин у ерга кирса, намозларини қаср қилиб ўқийди. Аҳли билан кўчиб кетишини қайдлаб қўйдик. Чунки, аҳли билан кўчиб кетмай бошқа шаҳарда янги бир ойла қурса аввалги яшаш жойи аслий ватанликдан чиқиб кетмайди. Ўхшаши билан деб қайдлаб қўйдик. Чунки, бошқа жойдан уй олиш мақсадида уйини сотиб чиқиб кетса-ю, сўнг фикридан қайтса ёки ҳали бошқа жойдан уй-жой қилмай туриб, ўз шаҳридан ўтса, бошқа жойни ватан тутмагани учун намозларини тўлиқ қилиб ўқийди” (Баҳрур роиқ). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat