Ассалому алайкум ва рахматуллохи ва баракатух.Хурматли Шайх Хазратлари!Бир эр бир лафз билан ўз аҳлини уч талоқ қилган ва ният ҳам шу бўлган. У билдики бошқа никоҳга йўл йўқ. Агар бундай ҳолларда - аёл дин ҳукмига рози бўлмаса, - ёки ўзини ўлдирмоқчи бўлса, - ёки валийлар фарзандларни уволи билан қўрқитса, - ёки эр кейин бу ишидан афсус бўлса, - ёки эр ўз аёли ва фарзандларини бошқалар қўлида хор бўлиши кейин ақлига етиб келса,ва булар орқасидан бошқа кўпгина гуноҳларга сабабчи бўлиб қолишини тушуниб қолсаБу эркак нима қилиш керак. Шариатни яхши билмаганлиги, хаётни енгил санаганлиги учун нима қилсин. Бир гуноҳ бошқа гуноҳларни келтириб чиқарса, битта шу гуноҳга рози бўлиб яшаб ўтсинми. Барибир бошқа гуноҳларни ҳам қилиб юрибдию. Сизнинг барибир инсон ўзига-ўзи фатво чиқаради деган маънодаги гапингизни ўқиб қолган эдиқ. Бу одам ўз оиласи билан яшаб юрибди. Хеч қандай оилавий низолар кейинчалик деярлик бўлгани йўқ. Саволимиз: Юқоридаги ҳолатда бу одамнинг йўли қанчалик тўғри? Жавобларингиз учун олдиндан минг ташаккур! Аллох таолонинг ўзи Сиздан рози бўлсин!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Шариатни яхши ўргансин. Ҳаётни енгил санамасин. Бир бетайинни деб шариатнинг ҳукми ўзгарсинми?