Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Нима қилай, қайси йўл тўғри?

00:00 / 16.04.2010 | eski savollar | 3143
Ҳурматли устоз...Сизга бир аёлнинг номидан саволимиз бор эди. Улар бир қийин аҳволда қолиб, нима қилишини билмай тушкунликда эканлар.Ушбу аёл турмуши бўлмай қизи билан ота уйига қайтиб келган экан. Орадан бир неча йил ўтиб бир инсон билан аҳдлашиб никоҳдан ўтишибди. Аёлнинг отаси бундан бехабар, лекин онаси хабардор экан. Гап шундаки, аёлнинг отаси қаттиққўл киши бўлиб, қизига келган совчиларга рад жавоби берар экан, йигитдан келган совчига ҳам кўнмаган. Шу сабабли икки ёш яширинча никоҳ ўқитишган. Ҳозирда йигит бошқа давлатда ишламоқда ва аёлни у ерга чорлаяпти. Аёлнинг отаси эса хеч нарсадан бехабар, келаётган совчиларнинг бирига розилик бериб уни узатиш ниятига тушибди. Аёл ўзининг ҳолатини отасига айтишга қўрқиб, чет элга эрининг ёнига кетмоқчи. Қизчасини эса ўзининг аввалги эри қарамоғида қолдириш ниятида. Негаки аввал янги жойдаги шарт-шароитни ўрганмоқчи ва шундан кейингина қизини ҳам олиб кетмоқчи. Буларнинг барчасидан фақатгина аёлнинг отаси бехабар, оиладаги қолган кишилар билади. Оила бошлиғига буларни етказишга бирор киши журъат қилолмаяпти…Шу сабабдан аёл жуда иккиланяпти, бир тарафдан эри билан бирга яшашни қаттиқ ҳоҳлайди, лекин отаси бундан хабар топса уни ажратиб олиб ўзи истаган кишига узатишидан қўрқади. Бошқа тарафдан эса отасини норози қилиб уйдан чиқиб кетишдан қўрқмоқда. Отамни норози қилиб эримнинг олдига кетсам гуноҳкор бўлмайманми деб савол беряпти аёл ва бу масалада маслаҳат билан ёрдам беришингизни сўрайди. Отаси аёлни бошқа кишига турмушга чиқишга шошираётгани боис жавобингизни интизорлик билан кутиб қолади.Аллоҳ қилаётган барча яхшиликларингизни ажр-мукофотини берсин...

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Эрнинг олдига бориш ила гуноҳкор бўлмайди. Иложини қилиб отага айтиш ва тушунтириш керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat