Ассалому алайкум! Аллоҳни суюклилари, сизлардан бир масалани жавобини билмоқчи эдим, яни менинг волидам онам катта акамни хаммамизда ўзгача кўради кўп хушлайди уларнинг табиатлари бир бирларига жуда мос ва хос, мен оилада кенжасиман, хозирда акам бошқа вилоятдан ўз она шахрига қатишга мажбур бўлиб қолди ишининг тақозоси билан, онам ўз навбатида мендан тўнғич акамга уйимни бўшатиб беришимни илтимос қилди, аслида менинг хам кўнглимдан ўтиб турган эди чунки акамнинг фарзандлари меникига нисбатан кўп ва вояга етган шу сабабли уларга кўп хонали уй керак бўлади, мен эса икки хоналик хонадонга вақтинчалик чиқиб турмоқчи эдим, аммо вазият ўзгариб уйимнинг ярим нархигахам тенг келмайдигон нархга уйимни мендан (акам) сотиб олмоқчи, саволим шу ки мен бошқа уй сотиб олиш имконим бўлмасада шу уйимни акамга хечқандай эвазсиз хадя қилиб юборсам, фарзандлари ва ахли оилам хаққига хиёнат қилиб қўймайманми яни Аллоҳга яқин бўлай деб гунох қилиб қўймайманми?
– Ва алайкум ассалом! Ўзингизни шахсий уйингиз бўлса, бериш ихтиёрли. Валлоҳу аълам!