Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, Аллоҳ сиздан рози бўлсин, билимларимизни оширишда катта хисса қўшмоқдасизлар. Биз хозир бошка давлатда яшаймиз. Бу ерда намоз тақвимида Аср намози 17:48лар атрофида ва бу Шофий мазҳабига кўра белгиланган. Бизнинг мазҳабга кўра эса 19:05лар атрофида. Мен қидриш хизматидан олган маълумотим бўйича улар билан бирга яъни масалан масжидда бўсангиз яшаб турган ернинг қоидаси бўйича намозни ўқинг, улар билан бўлмасангиз ўз мазхабингизда ўқиганингиз маъқул дейилган экан. Уйда фарзанд тарбияси билан машғул аёл ўз Ҳанафий мазхабига кўра ўқийверадими? Агар шундай бўлса тақдир тақазоси билан Пешин намозини айнан ўз вақтида ўқий олмай Аср вақти киргунча ўқиб олса бўладими?
Ва алайкум ассалом!
Жамоатга чиқмаганлар эҳтиётини олганлари яхши. Пешин намозини шофеъий мазҳабида белгиланган кишилар пешинни аср вақтигача кечиктирмасин. Валлоҳу аълам!