Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мигрен касаллиги ҳуруж қилганда

13:46 / 23.05.2018 | Muslima(90) | 2871
Ассалому алайкум! Азиз устозлар, сизларни Муборак Рамазон ойи билан табриклайман. Устозлар мигрен касалига чалингаман. Касаллик хуруж қилган вақт бошимни кўтаролмай қоламан, хар бир ортиқча харакат оғриқни кучайтириб юборади, ҳатто дори хам таъсир қилмайди. Шундай вақт намозимни адо этолмай қолсам менга гунох бўлмайдими? Оғриқ камайиши билан қазосини дархол ўқиб оламан. Шундай вазиятда менга шариатнинг ҳукми қандай бўлади?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Ётган ҳолда, ишора қилиб ўқисангиз саломатлигингизга зарар қилмаса ўшандай ўқишингиз фарз бўлади. Таҳорат аъзоларингизни бир мартадан ювиб қўйишса ҳам шу ҳолатингизда кифоя қилади. Бунда оғриқ кучаймайдиган даражада ишора қилишингиз кифоя қилади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat